Ustoz Oybek Aliyevdan bebaxo so'zlar

Oybek Aliyev

Сизга биргина имконият беришдан ҳадиксирашар экан, бу уларнинг муаммоси, уларнинг ожизлиги...

* * *

Сиз, ё ҳозиргидан кўпроғига қодир эканингизга ишонинг, ё бундан бошқасига ярамаслигингизни тан олинг.

* * *

Мен ҳеч нарсага даъвогар эмасман, асло, шунчаки Худо лойиқ кўргани учун ,эҳтимол, маҳкум этгани боис яшаяпман. Ҳар қандай ҳолатда Худо ҳал қилади...

* * *

Бошқалардан айб, хато ахтариш билан яшаманг, умрингиз беҳуда ўтади,  зеро, ҳукм Аллоҳнинг ўзида... Қалбингизни тозаланг, вақт ўтяпти...

* * *

Кимдир ўз муаммосини ўзи тушунмайди, бу эса бошқалар учун муаммо уйғотади...

* * *

Сиз ўзингиз қўл ураётган ишнинг келажагини ҳам кўра оласизми? Жавобингиз муҳим...

* * *

Биз қайсидир омадсизликлар, йўқотишлар, муваффаққиятсизликларда айбдор  топишни маъқул кўрамиз. Аммо охир-оқибат бу тўғри эмаслигини тушунишимиз керак...

* * *

Энг тўғри чорани, эртами-кечми, Худо дилимизга солади...

* * *

Яхшиси кутманг... Кутмаганингизда ҳайрон қоладиган воқеа содир бўлади...

* * *

Бу қандай қонуниятки, одамлар айтган сўзларини унутиб,  ҳеч нарса бўлмагандек яшайверадилар...

* * *

Мардлик у қадар мушкул иш эмас. Бировга ёлғондан кўра ростини айтсангиз, шу ҳам сизнинг мардлигингиз бўлади...

* * *

Кўпроқ Худони тани, сен кутган одамларни Ўзи йўлиқтиради...

* * *

Ҳамма нарсанинг ўз вақти-соати бор, бундан бошқача бўлиши мумкин эмас... экан.

* * *

Биз етиб борган ҳар бир фикр қўлга киритилган ғалаба дегани...

* * *

Бизга нечоғли азоб бермасин, баъзи саволлар жавобсиз қолар экан...

* * *

"Ўзингизни қувонтиришнинг энг осон йўли бошқаларни қувонтиришга қилган ҳаракатингиздир".

* * *

Аллоҳнинг розилиги энг оддий муносабатларга ҳам боғлиқ экани ҳақида бирор кун тушуниб қоларсиз.

* * *

Фарзандларни тарбиялаш ҳақидаги гап-сўзлардан кўра улар билан ёнма-ён бўлишни уддалай олишимиз муҳимроқ

* * *

Инсоннинг ожизлиги шундаки, у ўз туйғулари баробар муносабатларни кутади...

* * *

Бошланиши осон бўлмаслиги табиий...

* * *

Муаммо шундаки, кўпчилик борича,  бир бутун бўлишни эмас, балки ўзидан алоҳида, бошқа бировни ясашга, бошқача таассурот қолдиришга зўр бериб уринади...

* * *

Нима учун ҳаммаси яхши ва бир текис кечиши керак?.. Ундай бўлмайди. Шундай эканини тушуниш эса қийинмас...

* * *

Билмадим, буни яна неча марта айтаман: Худо сизга берганларига ҳиёнат қилманг, бас...

* * *

"Ҳеч қачон бировларга лой отманг, нишонга теккизолмаслигингиз мумкин ва қўлингиз ифлослигича қоласиз".

* * *

Белгиларни илғай олсанг бас...

* * *

Баъзан кескин қарор қилишга тўғри келса ҳам, уларнинг оқибатидан қўрқиш керак эмас, чунки буни Худо тақозо этади...

* * *

Истакнинг ўзи етмайди, насиб деган тушунча бор...

* * *

Э Худо, нима учун ҳаммаси бошқачароқ бўлмади, дейсан илинж билан... Шу илинж билан қоласан...

* * *

Кўп нарсани такрорлаб бўлмайди, бунга уринишнинг ҳожати ҳам йўқ...

* * *

Ҳаммаси тушунарли: танлаш вақти келди...

* * *

Ҳар ким ўзини қутқариб қолишга уринади. Унинг ожизлиги ҳам шунда. Одамни тушунинг!

* * *

"Ўтмиш қора туйнукка ўхшайди. Унга яқинлашсанг, ўз домига тортиб кетади".

* * *

Мен охирги гапни айтолмайман. Чунки Худодан олдин ҳеч нарса деёлмайман.

* * *

Масалан, “Жокер” бадиий фильми нима учун эътибор қозонди? Гап шундаки, ҳар бир одам ботинида Жокер бор...

* * *

Нафратни ҳис этиш учун ҳам одамларни севишингиз керак...

* * *

Фақат Худонинг қонуниятларигина ўз кучида қолади.

* * *

Мантиқнинг оддий қонунияти бор: "Сабаб тушунилмас экан, оқибат билан курашиш беҳуда".

* * *

Кимдир сени эслаганда кўнгли ёришса, бу ёруғлик сени қутқаради...

* * *

"Аблаҳлар туғилмайди,  шаклланади".

* * *

Бахтиёр бўлиш учун бахтиёр инсонларга кўз ташлаш етарли...

* * *

''Баъзи нарсаларни фақат уни бажарибгина ўрганамиз''.

* * *

Худонинг эртаси кўп. Эҳтимол, у менга аталмагандир, аммо бугун бор ва у ҳали тугамади...

* * *

Сиз аввал бошқалар муваффақиятини тан ола билинг....

* * *

Мен сиздан ҳеч нима сўрамайман, аммо мендан ҳеч нарсани қизғонманг.

* * *

Пауло Коэлодан эътиборли мулоҳаза: "Ҳеч қачон одатларинг сени бошқаришига йўл қўйма".

* * *

Кўп ҳолларда гап ёшингиз ёки тажрибангизга эмас, балки муносиб жавобингизга боғлиқ бўлади. Муносиб жавоб - муносиб яшаш...

* * *

Истасак биз учун танлаб беришади, лекин... бундан кўра ўзимиз танлаганимиз маъқул...

* * *

Истеъдодли одамлар ёнида ўтган вақтим ёруғ  ва хайрли излар қолдиришига барибир ишонаман...

* * *

Мен сени йўқотганимга анча бўлди, энди бир-биримизни тополмасак керак. Буни тушун...

* * *

Шуниси аниқки, сиз барибир олдингиздаги эмас, бошқа қаердадир оқаётган сувни қадрлайсиз...

* * *

Кошки хоҳлашнинг ўзи билан иш битса, ундай бўлмайди.

* * *

Кимдадир фақат унга насиб этган туйғулар бор.

* * *

Нафақат бошқаларга, ўзингга ҳам имкон бер...

* * *

Колмокда гунох куп, кетмокда эмас...

Oybek Aliyev!

Комментарии