Ўзбек шоу-бизнеси ростмана бизнесга айланиб кетди дегувчилар топилади. Ўйлаб қарасам Ўзбекистонда кино ҳам санъатдан саноат даражасига чиқиб бўлибди.
Кино режиссёрлар ва продюсерларнинг биронта кинофильмни суратга олиш учун битта автомобильни ёки битта уйни пули кетгани ҳақидаги гаплари аллақачон янгилик бўлмай қолди. Тошкентдаги исталган кинотеатрнинг ёнидан ўтиб кетар экансиз қаторлашиб турган кино афишаларга кўзингиз тушади. Қизиғи улар бир ойда нари борса уч ойдаёқ ўз ўрнини бошқа кинофильмлар учун бўшатиб беради.
Давлат кинофильмларидан кўра хусусий филмлар ўртасида рақобат жуда жиддий. Бир нечта номдаги компаниялар ва турли продюсерлар ўз филмлари оммабопроқ бўлиши учун тинимсиз ҳаракатдалар. Мақсад битта кинога кўпроқ одам тушсин, кўпроқ чипталар сотилсин ва филм ўз харажатини тезроқ қоплаб фойдани яхшироқ келтирсин.
Бир қарашда ҳаммаси тўғридек кўринади. Аслида ҳам шундай бўлиши керак эмасми ? Аммо нимадир хато. Муаммо шундаки менга ўзбек киноси бир жойда қотиб қолгани ёқмаябди. Ривожланиш йўқ. Ҳар йили деярли бир хил ва бир бирига ўхшаш филмлар, бил хил актёр ва актрисалар, бир хил мавзу ва бир хил сценарийлар.
"Барон", "Геолог", "Ажал Жодуси" ва "Гумроҳлар" каби филмларни олайлик. Ажойиб кино картиналар, мана ҳақиқий кино қандай бўлиши керак. Бу филмларни йил давомида намойиш этиладиган филмлардан энг биринчи фарқи хорижий давлатларда суратга олинганлигида. Анталиядаги пляж ёки Дубайдаги меҳмонхонада суратга олинган филмларни эса хорижда суратга олинган дея мақтаниш эса абсурд тушунча.
Менинг бугунги мақолам киноларимиз ёки кинорежиссёрларимизга кўп ҳам тааллуқли эмас. Балки ўз қобиғига ўралиб қолган актёр ва актрисаларимиз ҳақида.
Мен бугун бир статистик маълумотни изладим. Яъни мустақиллик йилларида Ўзбекистонлик актёр ва актрисалар хорижий мамлакатларда суратга олинган нечта филмда суратга тушишганлигига қизиқдим. Бу ҳақида аниқ битта манба ёки мақола йўқлиги учун ўзим изланишимга тўғри келди. Деярли барча эл таниган актёр ва актриссаларимизни филмографиялари билан танишиб чиқдим. Айтишим мумкунки натижа ўта қониқарсиз.
Хонандаларимизку унда бунда хорижий давлатларга гастроль сафарларига бориб турарлар, айримлари халқаро фестевалларда ўринлар ҳам олиб туришади, спортчиларимиз бошқа мамлакатларга бориб шода-шода медальлар билан қайтишади, футболчиларимизни хориж клублари билан манфаатли шартномалар имзолашар экану аммо актёр ва актрисаларимиз Ўзбекистонлик режиссиёрлардан бошқа ҳеч кимга керак эмас экан.
Актёр ёки Актрисамиз Ўзбекистонда ҳар йили 10 та дан кинофильмда суратга тушиши мумкиндир, уларни инстаграмда бир миллион обуначи кузатар ҳам, Тошкентда "Captiva", "Malibu" ҳайдаб ҳам юришар аммо ҳозирги кундан улардан биронтасини Ўзбекистонда ташқарида ҳам кино ихлосмандлари танишармикан ? Улар ўз рольлари билан хориждаги кинофестивальларда энг яхши актёр ёки энг яхши актриса бўла олишармикан ? Агар улар хозир халқаро кинокастингларда қатнашишса ана шу кастинглардан ўта олишармикан ? Агар жавоб ха бўлса нима учун Ўзбек киносининг юлдузларини иштирокидаги хорижий филмларни кўрмаябмиз ?
Қачон Адиз Ражабов Ирфан Хон каби Америкада, Зарина Низомутдинова эса Айшвария Рай каби европада талабгор актёр ва актриса бўлишади ?
Ха саволлар кўп аммо жавоблар... Шахсан ўзим на актёр ва на режиссорман. Агар мен режиссиёр ёки продюсер бўлганимда ўз кинофильмларим билан ҳеч бўлмаса Россия ёки Туркиядаги кинофестивальларда қатнашган бўлардим. Актёр бўлганимда бир йилда ҳеч бўлмаганда хорижда иккита филмда эпизодда бўлсада суратга тушиб ана ундан кейин бош рўлга таклифлар кутардим. Агар мен кино санъатининг бир вакили бўлганимда эди хеч қанақасига Понарама менинг орзуларим чўқиси бўла олмаган бўлар эди. Изланиш, ҳаракат ва меҳнатдан тўҳтаманглар хурматли санъаткорлар.
- - - - - - - - - - - - - - - - - -
Энди эса эътиборингизга 1991 йилдан сўнг хорижий кино ижодкорлар томонидан яратилган кинофильмларда суратга тушган актёр ва актриссаларимизни рўйхатини эътиборингизга ҳавола этсам.
Эслатма: Бу рўйхатни шахсан ўзим имконият даражасида тузиб чиқдим ва бу рўйхат тўлиқ эмас.
* * *
Азиз Раметов
2015 йил (Россия): ИЕРЕЙ-САН: ИСПОВЕДЬ САМУРАЯ
* * *
Бобур Йўлдошев
2014 йил (Россия): ИВАН СЫН АМИРА
* * *
Шаҳзода Матжонова
2013 йил (Қирғизистон): ТУМАН
* * *
Обид Асомов
2011 йил (Россия): НОВЫЕ ПРИКЛЮЧЕНИЯ АЛАДДИНА
* * *
Рустам Сагдуллаев
2017 йил (Россия) - СЛУЖИЛИ ДВА ТОВАРИЩА
2016 йил (Россия / Украина): ШТРАФНИК
2015 йил (Россия) - ПРИНЦЕССА С СЕВЕРА
2014 йил (Россия) - ГРИГОРИЙ Р.
2011 йил (Россия) - ТИХАЯ ЗАСТАВА
2009 йил (Россия) - КРЕСТ В КРУГЕ
2004 йил (Россия) - ВЛЮБЛЁННЫЕ 2
2003 йил (Россия) - СПЕЦНАЗ 2
2003 йил (Россия) - АНГЕЛ НА ДОРОГАХ
2002 йил (Россия) - ДРОНГО
1999 йил (Россия) - БЕЛЫЙ ТАНЕЦ
* * *
Наргиза Абдуллаева
2016 йил (Россия) - Одиночество
2014 йил (Россия) - Иван сын Амира
2012 йил (Россия) - Салам Масква
2012 йил (Россия) - Без следа
* * *
Сейдулло Молдахонов
2017 йил (Россия) - Уголь
2017 йил (Россия) - Тобол
2017 йил (Россия) - Крым
2017 йил (Россия) - Золотая Орда
2017 йил (Россия) - Трасса смерти
2017 йил (Россия) - Карп отмороженный
2017 йил (Россия) - Адаптация
2016 йил (Россия) - София
2016 йил (Россия) - Екатерина. Взлёт
2016 йил (Россия) - ГОСТИНИЦА «РОССИЯ»
2015 йил (Россия) - РОДИНА
2015 йил (Россия) - ПЕТЛЯ НЕСТЕРОВА
2015 йил (Россия) - ДЖУНА
2014 йил (Россия) - СУДЬЯ-2
2014 йил (Россия) - Пороги
2014 йил (Россия) - Доброе имя
2014 йил (Россия) - Весной расцветает любовь
2014 йил (Россия, Қозоғистон) - БЕГЛЕЦЫ
2013 йил (Украина) - Полярный рейс
2013 йил (Россия) - БРАК ПО ЗАВЕЩАНИЮ-3. ТАНЦЫ НА УГЛЯХ
2012 йил (Россия) - СХВАТКА
2012 йил (Россия) - ЗОЛОТОЙ ЗАПАС
2011 йил (Россия) - Высоцкий. Спасибо, что живой
2010 йил (Россия, Қозоғистон) - ВОЗВРАЩЕНИЕ В «А»
2009 йил (Россия) - Белый песок
2008 йил (Россия) - На краю стою
2008 йил (Россия) - Адмиралъ
2007 йил (Россия) - ПЛАТИНА
1993 йил (Россия) - УСНУВШИЙ ПАССАЖИР
1993 йил (Россия) - НА МУРОМСКОЙ ДОРОЖКЕ
1993 йил (Россия, Полша, Германия) - АЛЯСКА КИД
1992 йил (Украина) - СЕРДЦА ТРЁХ
* * *
Карим Мирходиев
2013 йил (Россия): Гюльчатай. Ради любви
2011 йил (Россия): Гюльчатай
2011 йил (Россия): Высоцкий. Спасибо, что живой
2005 йил (Россия): ОХОТА НА АСФАЛЬТЕ
Муаллиф: Худойберганов Улуғбек (Ulug'bek Toshkandiy)

Комментарии
Отправить комментарий